Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда фуқарони Латвияга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди
31 октябрь 2022 г 541 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Қ. фуқаро А.ни танишлари орқали 1 350 АҚШ доллари эвазига Латвия давлатига ишга жўнатиш ҳамда фуқаро Ю.ни чет элга жўнатишда электрон навбатни тезлаштириб беришини айтиб, олдиндан 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!