Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик тумани ҳокими аҳоли муаммоларини тинглади
30 июль 2024 г 276 Комментарии: 0
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев ҳамда сектор раҳбарлари томонидан навбатдаги сайёр қабул "Чинобод" маҳалласида ўтказилди.
Унда қирққа яқин аҳолининг кредит маблағлари ажратиш, турар-жой, иш билан таъминлаш, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва шу каби муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Ечими вақт ва маблағ талаб этадиган аҳоли мурожаатлари раҳбарлар назоратига олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!