» » Алимент суд залида тўлаб берилди

Алимент суд залида тўлаб берилди

02 август 2024 г 306 Комментарии: 0

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Х.М дан ундирувчи Х.М фойдасига вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздор ойлар давомида 12 миллион сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги боис, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Х.М ҳуқуқбузарлик моҳиятини тушуниб етди ва турмуш ўртоғига 12 млн сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди ва Х.М жавобгарликдан озод қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!