Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Зафаробод тумани фермерлари билан учрашди
08 август 2024 г 312 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Ашурматов ва вилоят прокурорининг ўринбосари Маъруф Хўжамқулов Зафаробод тумани фермерлари билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов, туман прокурори Хусниддин Бектемиров, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, ЦИУ раислари ва фермерлар иштирок этди.
Учрашувда О.Ашурматов, туман бўйича қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар, шунингдек агротехник тадбирларини ўз вақтида олиб бориш юзасидан тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек учрашув давомида фермерлар томонидан, берилган саволларга жавоб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!