Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида чигит экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди
27 март 2024 г 177 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов ҳамда Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов 2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсуми олдидан сектор раҳбарлари, тумандаги кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида кўргазмали семинар ўтказди.
Унда мавсум учун техникаларни шай ҳолатга келтириш, фермер хўжаликларига зарур техникаларни харид қилиш учун кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди ва уларнинг бу борадаги муаммолари тингланди.
Шунингдек, чигит экиш мавсумини қисқа муддатда уюшқоқлик билан ўтказиш, агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, чигитни хатосиз, соғлом ва эрта ундириб олиш, ғўза парвариши ва уни зараркунандалардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!