Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
10 август 2024 г 216 Комментарии: 0
Дўстлик тумани ҳокимлигида жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Абдували Мустанов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш асносида ўтказилган қўмондонлик ўқув-тактик машғулотлари жараёнида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошевнинг таҳлилий-танқидий ахбороти тингланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!