Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида дeпутатлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишмоқда
09 ноябрь 2023 г 253 Комментарии: 0
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Раъно Дауланова, Аҳмад Сояқулов ва Бобомурод Гулмуродзодалар ҳам тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқдалар.
Жумладан, депутатлар «Боғдон» маҳалласида жойлашган Фориш ихтисослашган мактабда бўлишди. Ушбу таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, таълим-тарбия жараёнлари билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича тумандаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган штабга бартараф этиш бўйича маълумотлар киритишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!