» » Жиззах вилояти давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи “Қизилқум” маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектларини ўрганди

Жиззах вилояти давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи “Қизилқум” маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектларини ўрганди

28 декабрь 2022 г 542 Комментарии: 0

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Бекзод Ташпўлатов ҳамда Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Санжар Ҳафизовлар Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Қизилқум” маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишди.
Дастлаб, вилоят сектор раҳбари “Қизилқум” маҳалласидаги кам таъминланган оилалар учун қурилган 2 қаватли 12 та хонадондан иборат уйнинг мавжуд ҳолати билан яқиндан танишди. Сўнгра аҳоли хонадонларида фуқаролар билан суҳбатлар ўтказган ҳолда қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича фуқаролар ҳамда маҳалла фаолларига ўз тавсияларини берди.
Аҳоли билан учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 15 декабрь куни "Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида жорий йил 30 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган барча долзарб вазифалар ижроси юзасидан сектор ҳудудида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Сектор раҳбари томонидан мутасадди ташкилот масъул ходимларига табиий газ ва электр энергияси таъминотини аҳоли хонадонларига белгиланган меъёрида берилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!