Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманидаги энг чекка қишлоқларда ҳам ички йўллар таъмирланмоқда
22 ноябрь 2022 г 568 Комментарии: 0
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласидаги Отақўрғон қишлоғи туманнинг энг чекка ва бориш қийин бўлган қишлоғи ҳисобланади.
Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев ташаббуси билан Отақўрғон қишлоғига олиб борувчи ҳамда қишлоқ ичкарисидаги ички йўллар ҳашар йўли билан кенгайтирилиб, қум-шағал тўкилиб текисланиб таъмирланмоқда.
Ички йўллар таъмирланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида туман ҳокими Икром Матиев Отақўрғон қишлоғида бўлди. Қишлоқ аҳолиси ва йўл қурилишида меҳнат қилаётган ишчилар билан суҳбатлашди.
Мутасаддиларга йўл қурилишини тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласи Асраф қишлоғида ички йўлларни таъмирлаш ҳолатини ҳам ўрганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!