Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туман “Ўхум” маҳалласидаги Асраф қишлоғи ички йўллари таъмирланмоқда
19 ноябрь 2022 г 613 Комментарии: 0
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласи Асраф қишлоғи ўзининг сўлим табиати, зилол сувлари, тоза ҳавоси билан чет эллик сайёҳларни ҳам ўзига ром этмоқда.
Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев ташаббуси билан экотуризм ихлосмандларига қулай шарт-шароит яратиш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ҳашар йўли билан Асраф қишлоғидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Асраф қишлоғида 3,5 километр қишлоқ ички йўллари кенгайтирилиб, қум-шағал тўкиб текисланади. Ёғингарчиликлар натижасида йўлларни сел ювиб кетишининг олдини олиш мақсадида йўл четларида сел йўллари очилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!