» » Форишнинг “Оқтом” маҳалласида ҳашар йўли билан ички йўллар таъмирланмоқда

Форишнинг “Оқтом” маҳалласида ҳашар йўли билан ички йўллар таъмирланмоқда

07 ноябрь 2022 г 431 Комментарии: 0

Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида ҳашар йўли билан ички йўлларни таъмирлаш ишларига киришилди. Маҳаллада ҳашар йўли билан 2 километр ички йўллар кенгайтирилиб, текисланиб, қум-шағал ётқизилади.
“Оқтом” маҳалласига яқин жойда қум-шағал карерининг мавжудлиги амалга ошириладиган ишларни камхарж ва тезроқ амалга оширилишига имкон яратмоқда.
Фориш туман ҳокими Икром Матиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров билан бирга “Оқтом” маҳалласида бўлиб, маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари билан танишди. Белгиланган ишларни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!