Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишнинг “Учма” маҳалласи ички йўллари таъмирланмоқда
24 октябрь 2022 г 485 Комментарии: 0
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласининг ички йўлларини таъмирлашга киришилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2022 йилнинг август ойида республика бюджети маблағлари ҳисобидан Фориш туманидаги “Учма” маҳалласига 2 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Мазкур маблағ ҳисобига “Учма” маҳалласининг 15 километр ички йўллари таъмирланиб, қум-шағал тўкиб текисланади. Маҳалла ҳудудидаги 2 та кўприк реконструкция қилинади.
Айни кунда Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди. Ҳозиргача маҳаллада 1,7 километр ички йўлларга қум-шағал тўкиб текисланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!