» » Бахмал туманида “Ochiq byudjet” ахборот порталида шаклланган тадбирларни ўрганиш бўйича учрашув ўтказилди

Бахмал туманида “Ochiq byudjet” ахборот порталида шаклланган тадбирларни ўрганиш бўйича учрашув ўтказилди

10 август 2024 г 185 Комментарии: 0

Бахмал туман ҳокимлигида жамоатчилик фикри асосида “Ochiq byudjet” ахборот порталида шаклланган тадбирларни ўрганиб чиқиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.  

Унда, ишчи комиссия аъзолари ҳудудларга чиққан ҳолда аҳоли ва ташкилотлар томонидан киритилган таклифларни батафсил ўрганиб, хулосаларини тақдим этишлари ҳақида тушунтирилди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида “Ochiq byudjet” ахборот порталида бўлаётган янгиликлар ва Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 30 январдаги қарори мазмун-моҳияти ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фуқароларга тўлиқ тушунтирилиб, тарғибот ишлари олиб борилиши белгилаб олинди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!