Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда сектор раҳбари бошлиқ ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда
10 январь 2023 г 577 Комментарии: 0
Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Санжар Ҳафизов раҳбарлик қилаётган 4-секторда сектор раҳбари бош ишчи гуруҳ тузилиб, маҳаллаларда хонадонма-хонадон юрилиб, аҳоли норозилигига сабаб бўладиган муаммолар ўрганилиб, жойида ҳал этиляпти.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси ва шу каби бошқа масалаларга ҳам эътибор қаратилмоқда. Ўрганиш жараёнида аниқланган барча муаммолар жойида ҳал этиб борилмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳлар таркибига маҳаллаларда фаолият юритаётган патронаж ҳамширалар ҳам киритилган бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон ўрганиш жараёнида аҳоли ўртасида шифокорлар тавсиясисиз дори воситаларидан фойдаланмаслик ҳақида ҳам батафсил тушунчалар беришмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!