Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда махсус иқтисодий ва саноат зоналари бўйича дирекция раҳбари иштирокида семинар ўтказилди
12 август 2024 г 240 Комментарии: 0
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудлардаги барча махсус иқтисодий ва саноат зоналари бўйича дирекция раҳбари ва масъул ходимлари Зомин туманига ташриф буюрди.
Зомин тумани Ўзбекистон Хитой махсус саноат зонасида вилоятлардан келган иқтисодий ва саноат зоналари бўйича дирекция раҳбари ва масъул ходимларига Жиззах вилояти Инвестициялар саноат ва савдо бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Абдуназааров, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Аюбжонов томонидан туманда ташкил этилган технопарк фаолияти, яратилган имкониятлар, амалга оширилган ишлар ва белгиланган вазифалар тақдимот шаклида семинар иштирокчиларига таништирилди.
Иштирокчилар билан биргаликда Зомин тумани Даштабод шахарчасидаги Эрмак МЧЖнинг иш фаолияти ўрганилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!