Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Адлия органлари халқ хизматида
13 август 2024 г 218 Комментарии: 0
Бугунги кунда адлия органлари олдида ғоят муҳим – аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларга давлат хизматлари кўрсатишдек ғоят муҳим вазифалар турибди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сонли қарорида ҳам бу борада муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Фориш туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам давлатимиз раҳбари фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг энг узоқ ва чекка маҳаллаларига чиқиб, аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатишмоқда.
Ана шундай сайёр давлат хизматларидан навбатдагиси туманнинг ўз чекка ва узоқ маҳалласи бўлган «Гараша» маҳалласида ташкил этилди.
Ташкил этилган сайёр давлат хизматларида маҳаллада яшовчи 30 дан ортиқ фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилди. Янги ташкил этилаётган янги деҳқон хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Узоқ ва чекка маҳаллаларда ташкил этилаётган бу каби сайёр хизматлар аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!