» » Фориш туманининг энг чекка маҳаллаларида сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Фориш туманининг энг чекка маҳаллаларида сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда

08 сентябрь 2023 г 162 Комментарии: 0

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқаролар дардини эшитиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Фориш туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманнинг энг чекка ҳудудларига бориб, кенг қамровли сайёр давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг яна бири Фориш тумани марказидан 50 километр узоқликда жойлашган, туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Гараша” маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилди.

Тадбир давомида фуқароларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур жараёнда “Гараша” маҳалласи аҳолисига ўттизга яқин давлат хизматлари кўрсатилиб, уларнинг аксарияти болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, электр таъминоти ҳамда кадастр хизмати ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!