» » «Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити»

«Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити»

13 август 2024 г 261 Комментарии: 0

Тадбирда сўз олган вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи юртимизда солиқ ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидаги имкониятларга алоҳида тўхталди.

Жорий йил июль ойида «Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти» ахборот тизимида солиқ инспекторларининг самарадорлик кўрсаткичи (КПИ) 85,8 баллни ташкил этди.

Умумий рейтингда Жиззах вилояти 87,1 фоизда пешқадамлар сафида бўлганлигида ҳар бир солиқ ходимининг меҳнати борлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда ҳар бир солиқ ходимлари темир интизомга амал қилиб, ҳалоллик билан ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, халқпарварлик билан фаолият олиб боришлари лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Учрашувда раҳбарият томонидан ишлаб чиқилган дастурда солиқ ходимларига юклатилган вазифалар ва хизмат, ижро интизомини мусаҳкамлаш, коррупция ва тамагирликка қарши кураш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан эканлиги, солиқ ходимларини бу каби нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча бирдек масъуллиги таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!