Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқ – коррупциядан холи тизим бўлиши керак
03 февраль 2024 г 233 Комментарии: 0
Вилоят солиқ бошқармасида бўлиб ўтган тадбир «Солиқ – коррупциядан холи тизим бўлиши керак», деб номланди.
Бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашишга давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.
Буни сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Вилоят солиқ бошқармасида ташкил этилган тадбирда коррупцияга қарши кураш борасида жорий қилинган янги механизмлар, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.
Ушбу тадбир давомида солиқ ходимларига 2024 йил 25 январдаги Солиқ қўмитаси Раисининг « Давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида» ги 12-сон буйруғи таништирилди.
Ҳар бир солиқ идораси вакилига, солиқ тўловчилар билан мулоқот давомида коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, улар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланмаслик бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!