» » Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди

Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди

14 август 2024 г 234 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар солиқ инспекция бошлиғи Х.Умиров йирик бозор ва савдо комплексларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда бозор маъмурияти ҳам иштирок этди.

Учрашувда ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланишнинг оқибатлари, товарлар учун тўловларни бир жисмоний шахснинг картасидан бошқа жисмоний шахснинг картасига ўтказиш (P2P) орқали ҳисоб-китоб қилиш ноқонуний ҳисобланиши, сотувчилар мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги, чек бермаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.
Назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик ва харид чеки бермаслик жарима солишга сабаб бўлади.
Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида солиқ хизмати ходимлари томонидан бозор ҳудудидаги барча тадбиркорлик субъектларига бу борадаги тушунтириш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!