» » «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» борасида ўқув машғулотлари ўтказилди

«Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» борасида ўқув машғулотлари ўтказилди

15 август 2024 г 200 Комментарии: 0

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Арнасой туман бўлими, туман Бош имом хотиби, туман тиббиёт бирлашмаси Маънавият маркази ҳамда «Оқила аёллар» ҳаракати етакчилари билан ҳамкорлигида «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» борасида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда оилавий-ҳуқуқий муносабатлари муҳокама қилинди, шунингдек, репродуктив саломатлик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маънавий-аҳлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Ўқув машғулотларини муваффақиятли тамомлаган оила қуриш остонасида турган ёшларга ҳамкорликдаги ташкилотлар иштирокида маҳсус сертификатлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!