» » Дўстлик туманида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" борасида ўқув машғулотлари ўтказилди

Дўстлик туманида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" борасида ўқув машғулотлари ўтказилди

15 август 2024 г 212 Комментарии: 0

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман мусулмонлар идораси, туман тиббиёт бирлашмаси ва "Оқила аёллар" ҳаракати етакчилари билан ҳамкорликда "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" мақсадида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда оила билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ва кўп учрайдиган муаммолар ёчими муҳокама қилинди.

Шунингдек, репродуктив саломатлик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маънавий-аҳлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўқув машғулотларини муваффақиятли тамомлаган оила қуриш остонасида турган ёшларга махсус сертификатлар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!