Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик тумани ҳокими аҳоли билан мулоқотда бўлди
16 август 2024 г 263 Комментарии: 0
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Муҳаммади Турсунмуродов, туман Халқ қабулхонаси мудири Баҳром Бойқулов ҳамда тегишли соҳа вакиллари “Боғзор” маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқотда бўлди.
Учрашув аввалида Шавкат Дарвишев сўнгги йилларда мамалакатимизда ҳар бир соҳалар бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирди.
Хусусан, “Боғзор” маҳалласида ҳам маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Бу борада аҳоли бир мақсад йўлида бирлашиши, ташаббус кўрсатиш орқали тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқариш субъектларини кўпайтириш, энг муҳими, маҳалла “драйвери”ни аниқлаб ишларни улар атрофида ташкил этиш зарурлиги айтилди.
Хусусан, маҳалла аҳли боғдорчилик, чорвачиликни билан шуғулланиши соҳани янада ривожлантиришни талаб этади. Бу борада туман ҳокими томонидан имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдамлар берилади.
Шунингдек, айни пайтда маҳаллада нон ва нон маҳсулотлари пиширадиган тадбиркорлик субъектлари камлиги, аҳоли ўзи учун зарур бу маҳсулотларни туман марказидан олиб келишини айтиб ўтаркан, мазкур йўналишдаги ташаббускорлар алоҳида қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Учрашувда шу каби кўплаб янги лойиҳалар ташаббускорлари ўзларининг таклифларни айтишди.
Шу ерда аҳолининг кўплаб мурожаатлари ҳам ўз ечимини топди. Ечими вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар алоҳида назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!