Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда тумандаги давлат ижтимоий ҳимоясига олинган болалар билан учрашув ўтказилди
11 июль 2023 г 300 Комментарии: 0
Дўстлик тумани ҳокимлигида тумандаги давлат ижтимоий ҳимоясига олинган болалар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шавкат Дарвишев ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Учрашувда сўз олган туман ҳокими Давлат раҳбари бошчилигида ёшларга қаратилган эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида гапириб ўтди. Бу борада ўтган йиллар мобайнида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида айтиб берди.
Шавкат Дарвишев учрашувга келган ҳар бир ёш билан алоҳида мулоқотда бўлди. Уларни оиласи, яшаш шароитлари, қизиқишлари, муаммоларидан бохабар бўлди.
Мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!