Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокими хорижда ўқиётган, ишлаётган ёшлар билан онлайн учрашув ўтказди
16 август 2024 г 281 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев хорижда ўқиётган, ишлаётган Мулкуш маҳалласи ёшлари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Уларнинг яшаш шароити, ўқиш жараёнлари билан қизиқди ҳамда ёшларнинг таклифлари ва ташаббусларини тинглади.
Онлайн учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, билдирилган таклифларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!