Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими хорижий миграцияда бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди
17 август 2024 г 201 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев хорижий миграцияда бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Туман ҳокими турли хорижий давлатларда меҳнат қилаётган ёшлар билан уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, даромадлари, режа ва мақсадлари юзасидан бирма-бир суҳбатлашди.
Мулоқот давомида ёшларнинг хоҳиш-истаклари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди. Хусусан, улар миграциядан қайтгач 3 нафарига уй жой қуриш ва бошқа мақсадларда кредит ажратиш, яна айримларига даромад манбаи яратиш мақсадида ер ажратиш ҳамда ишга жойлаштириш чоралари келишиб олинди.
Туман раҳбари ёшларга соғлик саломатлик, хушёрлик ва ишларида омадлар тилаб, соғ-омон ёруғ юз билан Ватанга қайтишларига тилак билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!