» » Сектор раҳбари ёшлар муаммоларини ўрганмоқда

Сектор раҳбари ёшлар муаммоларини ўрганмоқда

19 август 2024 г 273 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида ёшлар муаммоларини ўрганиб ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, улар билан иш олиб бориш тумандаги барча катта-кичик раҳбарларнинг кундалик вазифасига айланган.

Ғаллаорол туман 4-сектор раҳбари А.Исломов Бахт МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.

Учрашувда ёшларнинг режалари ва муаммоларини ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ҳар бир ёшнинг муаммосидан келиб чиқиб, «Йўл харита» тасдиқланадиган бўлди. Эътиборлиси, учрашувлар жараёнида тарғибот ишлари орқали норасмий банд бўлган ёшларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий секторга ўтказиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва ишсиз ёшларни «Ёшлар дафтари» га киритиш, уларни доимий иш ўринларига жойлаштириш, кредит, ер ажратиш ва субсидиялар бериш орқали бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда вилоят 4-сектор ҳудудларида «оғир» тоифадаги ёшларнинг масалаларини ҳал этишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!