Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўзига бириктирилган 55 нафар ёшлар муаммоларини ўрганмоқда
15 июль 2023 г 475 Комментарии: 0
Президенти раислигида жорий йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат идоралари масъулларига ёшларни бириктириш ташаббуси кўтарилган эди.
Шунга асосан, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировга 55 нафар ёшлар бириктирилган. Айни пайтда 3-сектор раҳбари томонидан уларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мақсуд Муродуллаевнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва фуқаролик паспорти, яъни ID картаси, шаҳардаги “Тинчлик” МФЙда яшовчи Достон Ботировнинг эса турар жой кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!