Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар алоқалар бўйича ўринбосари ўзига бириктирилган ёшлар муаммоларини ўрганмоқда
16 июнь 2023 г 246 Комментарии: 0
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мавжуд муаммоларини ижобий ҳал қилиш бугун асосий вазифа этиб белгиланган.
Буни чуқур англаган ҳолда Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар алоқалар бўйича ўринбосари Л.Ахмаджонов ўзига бириктирилган ёшлар билан мунтазам учрашиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш чораларини кўриб бормоқда.
Навбатдаги ташриф манзили Дўстлик туман Манас МФЙда истиқомат қилувчи ёш Қурбонбоев Асқар билан бўлиб ўтди. Ўтказилган суҳбат давомида Қурбонбоев Асқарнинг қизиқишлари келажакдаги режалари билан ўртоқлашиб, бугунги кундаги ёшни қийнаётган муаммолари ўрганилиб уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шунинглек, ўтказилган суҳбат давомида Қурбонбоев Асқарнинг бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида ижобий фикирда экандлиги маълум бўлди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!