Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор тумани аҳолиси муаммолари маҳаллабай тизим асосида ўганилмоқда
27 май 2023 г 438 Комментарии: 0
Зарбдор тумани ҳокими ишни маҳаллабай тизими асосида ташкил этган ҳолда “Янгикент” МФЙда яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганиб, маҳаллада истиқомат қилувчи ёши улуғ фуқаролар ҳолидан хабар олинди, уларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Сўнгра фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказди.
Учрашув аввалида туман раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг томорқадан олинадиган даромадини ошириш, маҳаллада оилавий ажримларнинг олдини олиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар тўғрисида иштирокчиларга ўз тавсияларини бериб ўтди.
Қабулда аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти, банкдан кредит олишда кўмаклашиш каби мурожаатлар бўлди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!