» » Жиззахда қарздорларнинг 23 та транспорт воситаси МИБ хатловига ўтди

Жиззахда қарздорларнинг 23 та транспорт воситаси МИБ хатловига ўтди

21 август 2024 г 305 Комментарии: 0

Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатовнинг маълум қилишича, бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ундирувлар самарадорлигини ошириш, қолдиқдаги ишларни сезиларли камайтиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бюронинг Пахтакор туманида ишчи гуруҳ томонидан мол-мулкларни хатловга олиш ва реализация қилиш ишлари амалга оширилиб, тадбирлар давомида 4,8 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланиб, 1,3 млрд сўм қарздорлик амалда ундирилган.

Бундан ташқари, иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 15 млрд сўмлик 24 та мол-мулклар, жумладан 23 та (автотранспорт ва трактор воситалари), 1 та кўчмас мулк хатловга олинди, шундан солиқ қарздорлиги бўйича 12 та 930 млн сўмлик мол-мулклар хатловга олиниб жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланган.

«Қарздорликлар қопланмаган тақдирда мазкур мулклар аукцион савдоларида сотилиши таъминланади», дейди МИБ матбуот котиби.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!