» » Фотовидеорепортаж: Жиззахда “JIZZAX SEMENT” ишга тўшди

Фотовидеорепортаж: Жиззахда “JIZZAX SEMENT” ишга тўшди

22 август 2024 г 569 Комментарии: 0

Фориш тумани нафақат вилоятимизда балки мамлакатимизда ҳам саноатлашган туманга айланиб бормоқда.


Ҳудудда “Эгизбулоқ” саноат зонаси ташкил этилиб, саноат корхоналарини зарур инфратузилма (электр, йўл вашу кабилар) билан таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторлар маблағлари ҳисобидан бир қанча замонавий саноат корхоналари бунёд этилмоқда.
Шундай корхоналардан бири “JIZZAX SEMENT” масъулияти чекланган жамиятининг цемент ишлаб чиқариш лойиҳасидир.

Ушбу янги цемент ишлаб чиқариш лойиҳасининг қиймати 150 млн. долларини ташкил этиб, корхона тўлиқ ишга тушгач, йилиги 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қуввати ҳамда 450 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Мазкур лойиҳада дунёнинг энг сўнгги илғор энергия тежамкор технологиялари ҳисобланган яъни, ишлаб чиқариш линиясида юқори ҳароратли печидан атмосферага ажралиб чиқадиган иссиқлик ва зарарли газларни қайта ишловчи (WHR - Waste Haed Recovery sistems) тизими ўрнатилган.

Бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқариш заводининг экология ва атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш учун хизмат қилишга ҳамда электр энергияси сарфини 30-35 фоизга қисқартиришга эришилиб, ички ва ташқи бозорларни рақобатбардош, ҳамёнбоп цемент маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.

Тантанали ўтказилган тадбирлда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб,-“Ушбу лойиҳада қурилиш ишлари якунланиб, асбоб-ускунлар олиб тўлиқ келинган, лойиҳа доирасида 450 - 500 маркали юқори сифатли цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш бошланди”-дия айтиб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!