Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда «Жасорат мактаби» ўқув йиғини навбатдаги мавсуми якунланди
23 август 2024 г 274 Комментарии: 0
Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда, бундан 10 кун аввал 100 нафардан ёшлар учун ташкил этилган «Жасорат мактаби» ўқув йиғинларининг навбатдаги мавсумининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали ёпилиш маросимида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Жиззах гарнизони бошлиғи ҳамда Олий Мажлис сенати аъзоси, Жиззах вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Жиззах ҳарбий прокурори, вилоят ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшларнинг яқинлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг келгуси фаолиятларида улкан мувофаққиятлар тилаб, ҳарбий қисмда ўрганган тартиб-интизоми, эгаллаган касб-ҳунарларидан ва энг муҳими, ҳукуматимиз томонидан уларга яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишларини тилашди. Якунда ёшлар учун кансерт дастури ёшларга байрам кайфияти улашилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!