Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика комиссиясининг Жиззах вилоятида йиғилиши ўтказилди
23 август 2024 г 335 Комментарии: 0
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг Жиззах вилоятида йиғилиши ўтказилди.
Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва вилоят ҳокимлиги, ташкилот раҳбарлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимлари иштирокида комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш натижалари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, йигит-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга ер ажратиш ва «Ёшлар дафтари», Беш ташаббус олимпиадаси бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!