Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди
26 август 2024 г 201 Комментарии: 0
Тиббий кўрикда Ғаллаорол ва Бахмал туманларидан 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар қамраб олинди.
Самарқанд шаҳридаги нуфузли тиббиёт муассасаларининг 15 нафар малакали шифокорлари Ғаллаорол туманига ташриф буюришди. Малакали шифокорлар томонидан туман тиббиёт бирлашмасида 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар қамраб олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик даволашда мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!