Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида 2025 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экиш бўйича семинар ўтказилди
28 август 2024 г 244 Комментарии: 0
Дўстлик туманидаги “Улуғмуродов Азатулло” фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини очиқ майдонга экиш бўйича семинар ўтказилди.
Унда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бобоқулов, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ўткир Турдиев, туман хокими ўринбосари Шарипов, пойтахтдан ташриф буюрган олимлар ҳамда соҳага маъсул вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, Дўстлик ва Арнасой туманлари ғаллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Дўстлик туманида 2025 йил ҳосили учун 388 та пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 15700 гектар майдонига бошоқли дон экинларини экиш режаси белгиланган.
Шундан 2686 гектар очиқ майдонга ва 13014 гектар ғўза қатор ораларига ғалла экилади, бугунги кунга 2138 гектар очиқ майдон экилиши режалаштирилган майдонда такрорий экин сифатида экилган қишлоқ хўжалиги экинлари парваришланаяпти.
Семинарда 2025 йил ҳосили учун очиқ майдонга ғалла экиш бўйича белгиланган тадбирларни қисқа фурсатларда меъёр ва деҳқончилик талаблари даражасида ташкил этиш, ғаллдан юқори ҳосил олиш бўйича сўнги илғор тажрибалар фермерларга тушунтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!