» » Жиззахда «Солиқ қўмитаси кубоги» мусобақасининг вилояти босқичи якунланди

Жиззахда «Солиқ қўмитаси кубоги» мусобақасининг вилояти босқичи якунланди

29 август 2024 г 220 Комментарии: 0

Сир эмаски, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳоли, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, профессионал спортчилар қаторида ҳаваскор спортчилар учун ҳам зарур шарт-шароитларни яратиш ва янги иқтидор эгаларини кашф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиззах футбол академияси спорт мажмуасида «Солиқ қўмитаси кубоги» мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпулатов, Солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Г. Муқаддасова ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари, спортчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Қизиқарли кечган баҳслар якунида маҳоратли спортчилар республика босқичига йўлланмага эга бўлишди.
Беллашув якунида ғолиблар аниқланиб, уларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!