» » Жиззахда стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди (фото)

Жиззахда стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди (фото)

12 декабрь 2022 г 524 Комментарии: 0

Шу йилнинг 5-11 декабрь кунлари Жиззах шаҳридаги Сўғдиёна спорт мажмуасида стол тенниси бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,  спортни ривожлантириш вазирлиги, Стол тенниси федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада теннисчилар яккалик, аралаш, жуфтлик ва аралаш жуфтлик бахсларида ўзаро рақобатлашдилар.

Чемпионатнинг ёпилиш маросимида Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят стол тенниси федерацияси раиси Бекзод Ташпулатов мамлакатимизда спортнинг Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган турлари, жумладан, стол теннисига алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу орқали юртимиз ёшлари учун мазкур спорт тури билан шуғулланишларига барча имконият яратилаётганини таъкидлади.

Чемпионатда барча йўналишлар бўйича ўтган баҳсларида ғолиб бўлган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти спортчилари тенгсиз дея эътироф этилди ва уларга чемпионат кубоги тантанали тарзда топширилди.  

Тантанали ёпилиш маросимида вилоятимиз ва пойтахтдан таклиф этилган санъаткорларининг чиқишлари спортчиларга кўтаринки кайфият улашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!