» » “Янги Ўзбекистон” массивидаги янги хонадонлар фойдаланишга топширилди

“Янги Ўзбекистон” массивидаги янги хонадонлар фойдаланишга топширилди

30 август 2024 г 426 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” маҳалласи ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилган янги хонадонлар калитини топшириш маросими ўтказилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, янги уй эгаларини самимий табриклади.

Жиззах вилоятида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, инсонлар яшаши учун қулай шароит яратиш борасида сўнгги 7 йил ичида аниқ давлат дастурлари асосида мисли кўрилмаган, тарихий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, уй-жойлар қурилиши бўйича аҳолининг уй-жойга муҳтож қатлами учун жами 15 017 та, шундан 2 528 та якка тартибдаги ҳамда 382 та кўп қаватли уйларда 12 489 та хонадонлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Энг аҳамиятлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан вилоятда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” маҳалласи ҳудудида 105 та, 3 936 ҳонадонли, “Қаҳрамон” маҳалласи ҳудудида 10 та, 725 хонадонли ҳамда Дўстлик тумани “Чинобод” маҳалласи ҳудудида 32 та, 640 ҳонадонли кўп қаватли уй-жойлар ва инфратузилма объектларидан иборат 3 та “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил этиш белгиланган.

“Янги Ўзбекистон” массивларида бугунги кунга қадар жами 22 та, 1 377 ҳонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” маҳалласи ҳудудида 6 та, 512 хонадонли, “Қаҳрамон” маҳалласида 10 та, 725 ҳонадонли, Дўстлик тумани “Чинобод” маҳалласи ҳудудида 6 та, 120 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” маҳалласи ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массиви илгари адир ёнбағри бўлиб деярли фойдаланилмасди. Ҳозир 140 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш кетмоқда. Уйлар 9, 12 ва 16 қаватли бўлиб, бу ҳам Жиззах шароитида янгилик.

Ҳозирда ушбу массивларда 41,0 млрд.сўм Давлат бюджети маблағидан 8 км йўл, 5 км ичимлик ва оқова суви тармоғи, 5,1 км электр тармоғи ва 10 та трансформаторлар, 5,5 км иссиқлик тармоғи ва 1 та қозонхона ҳамда 2,1 км газ тармоғи билан таъминланди.

Шунингдек, массивда 1 та 1 680 ўринли умумтаълим мактаби, 1 та “Ал-Хоразмий” номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 1 та 120 ўринли Мактабгача таълим муассасаси, 1 та 200 қатновли поликлиника, Давлат тест маркази, Иннотехнопарк ва Кураш спорт саройи ташкил этилиб, қисқа қилиб айтганда янги шаҳар барпо этилмоқда.

Бундан ташқари, массивнинг бош режасига асосан, 11,2 гектар ер майдонида “Янги Ўзбекистон боғи”, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, умумий овқатланиш шаҳобчалари каби объектлар шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массиви атрофидаги қир-адирликлар туширилган ландшафт дизайн таклиф лойиҳаси бўйича 25 гектар ер майдонида Туркия тажрибаси асосида замонавий боғлар ташкил қилинади, қисқа қилиб айтганда, янги экошаҳар барпо этилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!