Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда газ тармоғига уланиб, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган шахс ушланди
06 сентябрь 2024 г 305 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бир нечта ЯТТ ва МЧЖларнинг энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Б. яшаш хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига уланиб, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, жами 151,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!