Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой тумани ҳокимлигида экспресс-тренинг ташкил этилди
09 сентябрь 2024 г 218 Комментарии: 0
Ҳоким ва унинг жамоасини ягона мақсад йўлида ўзаро бирлаштириш, ҳокимлик ва сектор раҳбарининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни бериш мақсадида навбатдаги экспресс-тренинг Арнасой туманида ўтказилди.
Давлат хизматчиларига фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, вақтдан самарали фойдаланиш, ўзи ва жамоаси саломатлигини асраш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, коррупцияга оид ислоҳотларни бирдек таъминланишига барча масъул эканлиги таъкидланиб, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун белгиланган жазо чоралари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!