» » Дўстлик тумани ҳокимлиги ходимларига коррупцияга қарши махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

Дўстлик тумани ҳокимлиги ходимларига коррупцияга қарши махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

25 июнь 2024 г 368 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқномага мувофиқ, вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш назорат шўъбасининг жорий йилга мўлжаллаб тузилган ҳокимлик ходимларини умумий ва махсус ўқитиш режасига асосан Дўстлик тумани ҳокимлигида ходимларни этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида ҳокимлик ходимларига коррупция қонунчилиги, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий харакатлар тўғрисида хабар бериш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар учун интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллар ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали омалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли фармони, 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнь куни қабул қилинган ЎРҚ-931-сонли “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни бўйича батафсил тушинтириш ва тавсиялар берилди.

Ўқув машғулотлари якуни бўйича ходимларнинг коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларидан хабардорлиги бўйича танлов асосида 8 нафар ходимнинг билим ва кўникмалари тест орқали текширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!