Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Хориждаги ёшлар масалалари Ғаллаорол тумани ҳокими томонидан ўрганилмоқда
09 сентябрь 2024 г 224 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев туманнинг Молтоб маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул якунида туман ҳокимининг хорижда ўқиётган ҳамда ишлаётган Молтоб маҳалласи ёшлари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Уларнинг яшаш шароити, ўқиш жараёнлари билан қизиқди ҳамда ёшларнинг таклифлари ва ташаббусларини тинглади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!