Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокими ёшлар ва аҳоли вакиллари билан учрашди
23 июль 2024 г 321 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолиддин Оқбоев “Молтоб” ҳамда “Мирзабулоқ” МФЙлари ёшлари ва аҳоли вакиллари билан учрашди. Ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган режалар хусусида тўхталди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда аҳоли ва ёшларнинг мурожаатлари, таклифлари тингланди. Улар томонидан асосан бандлик, тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредит олиш, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!