Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани прокурори хорижий миграцияда бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди
12 сентябрь 2024 г 259 Комментарии: 0
Янгиобод тумани прокурори Ш.Салимов хорижий миграцияда бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Туман прокурори турли хорижий давлатларда меҳнат қилаётган ҳамда таълим олаётган ёшлар билан уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, даромадлари, режа ва мақсадлари юзасидан бирма-бир суҳбатлашди.
Мулоқот давомида ёшларнинг хоҳиш-истаклари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди. Хусусан, уй жой қуриш ва бошқа мақсадларда кредит ажратиш, айримларига даромад манбаи яратиш мақсадида ер ажратиш ҳамда ишга жойлаштириш чоралари келишиб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!