Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Энергия тежамкорлиги – давр талаби
13 сентябрь 2024 г 311 Комментарии: 0
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 27 август куни энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Жорий йил бошида ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланиб, давлатимиз раҳбарининг июлда Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ушбу режани илмий асосланган ҳолда икки баравар ошириб бажариш йўллари кўрсатиб ўтилган ва шундан келиб чиқиб, мутасаддилар зиммасига бир қатор топшириқлар юкланганди.
Семинарда иштирокчиларга электр, газ, фавқулодда вазиятлар бўлими ва муқобил энергия қувватлари ишлаб чиқарувчилардан иборат соҳа мутахассислари томонидан энергияни тежаш, иқтисодий ва хавфсизлик тарафлама самарадорликка эришиш мақсадида замонавий воситалар ва муқобил энергия ҳисобига ишловчи қурилмалардан фойдаланиш ва уларнинг афзалликлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир давомида олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан қуёш панелларининг афзалликлари атрофлича тушунтирилди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ва ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам батафсил сўз юритилди.
Булардан ташқари, аҳоли турар жойлари, савдо, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, ташкилот ва корхоналарга қуёш панеллари ўрнатиш юзасидан тавсиялар берилди. Мутахассислар томонидан “яшил” энергиянинг иқтисодий афзалликлари ҳамда қуёш электр панелларини ўрнатиш, муқобил энергия қурилмалари учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари ҳақида ҳам маълумотлар тақдим қилинди.
Кўргазмали семинарда туман ҳокими, туман секторлари ва қатор мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этиб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш борасида аҳоли орасида тарғибот ишларини янада ошириш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!