» » Вилоят ишчи гуруҳи штабининг вазифалари бўйича семинар ўтказилди

Вилоят ишчи гуруҳи штабининг вазифалари бўйича семинар ўтказилди

13 сентябрь 2024 г 331 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалардаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича долзарб муаммоларнинг ҳал этилишини таъминлаш ва таҳлилий ишларни олиб бориш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ишчи гуруҳи штабининг вазифалари ҳақида айтиб ўтилди.

Жумладан, вилоятда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалардаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, истеъмолчиларга электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари, иссиқлик энергиясини узлюксиз етказиб берилишини таъминлайди ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган кунлик ишларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.

Мунтазам равишда ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалардаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича долзарб муаммоларни ҳал этиш борасидаги ишларнинг ҳолатини жойига чиқиб ўрганади ва аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳига таклифлар киритади.

Вилоятда электр ва табиий газ қурилмаларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, маҳаллалардаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондига ёқилғи ресурсларини узлюксиз етказиб бериш ишларининг кунлик мониторингини юритади.

Ҳар ҳафтада камида бир маротаба аҳолига, ижтимоий соҳа объектларига, маҳаллалардаги якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жой фондига, бошқа тоифадаги истеъмолчиларга зарур миқдорларда энергетика ресурсларини етказиб бериш бўйича танлов асосида жойларга чиқиб ўрганишлар олиб боради ва унинг натижалари бўйича ажратилган ресурсларни етказиб бериш юзасидан вилоят ишчи гуруҳига таклифлар киритади.

Ўтган йилдаги куз-қиш мавсумида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорланмаслик ҳолатларини олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва уни кўриб чиқиш учун вилоят ишчи гуруҳи раҳбариятига тақдим этиб боради.

Шунингдек, тасдиқланган параметрлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган кунлик ишларни таҳлил қилиб боради ҳамда ўз вақтида ва сифатли бажарилмаётган соҳалар ва мутасаддилар ҳақида вилоят ишчи гуруҳи раҳбариятига маълумотлар киритиб боради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!