» » Арнасой тумани ҳокими тадбиркорлар муаммоларини тинглади

Арнасой тумани ҳокими тадбиркорлар муаммоларини тинглади

19 сентябрь 2024 г 226 Комментарии: 0

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг асосини ташкил этувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналари салмоғини кескин ошишини таъминлашга қаратилгандир.

Бугунги кунда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни жорий этиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланган.

Шу боис, бугун Арнасой туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман ҳокими Одил Мусанов тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорлар қуёш панелларидан ўрнатиш, электр энергияси сарфини камайтириш, самарали фойдаланишни жорий этиш масаласида ҳамда фаолиятида учраётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!