Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда тадбиркорлар муаммолари ўрганилиб, ҳал этилмоқда
03 апрель 2024 г 308 Комментарии: 0
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида "Микрокредитбанк" раиси ўринбосари И.Мамажонов, "Микрокредитбанк" АТБ Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Мухаммадиев, туман ҳокими биринчи ўринбосари З.Исматов ва ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилотлар вакилларининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
40 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этган учрашувда 13 та муаммо ва таклифлар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш борасида ҳам фикр юритилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!