Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
18 декабрь 2023 г 265 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳамда сектор раҳбари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тегишли ҳоким ўринбосарлари, соҳа масъуллари ҳамда туманда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорларга юртимизда солиқ сиёсатида бўлаётган янгиликлар, чиқарилаётган қарорлар ва тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш борасида жорий этилаётган янги ислоҳотлар юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими туманда бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ҳам тўхталиб, тадбиркорларларнинг ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари юзасидан фикр алмашилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!